Қамоқдан чиққанларга вақтинчалик тураржой берилади. Қозоғистонда!

Олам

image

Қозоғистон Меҳнат вазирлигининг 2025 йил 6 мартдаги буйруғи билан мамлакатда колониялардан озод этилганлар учун вақтинчалик яшаш масканлари ташкил этилади. Бу ҳақда “Mail.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу  масканда яшаш имконияти доимий яшаш жойи йўқ ёки пробация хизмати ҳисобида турган одамларга, шунингдек, зўравонлик қурбонларига берилади.

Билдирилишича, бундай тураржойлар республика аҳамиятига молик шаҳарларда, пойтахтда, вилоят аҳамиятига молик шаҳарларда ва аҳолиси 100 минг кишидан ортиқ бўлган вилоят аҳамиятига молик шаҳарларда ташкил этилади.

Ҳужжатга кўра, республика аҳамиятига молик шаҳарларда, пойтахтда, вилоят аҳамиятига молик шаҳарларда давлат секторида махсус ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори билан махсус ижтимоий хизматларга муҳтож бўлган шахслар сони камида 50 нафарни ташкил этган тақдирда ташкил этилади.

Буйруқ 2025 йил 24 мартда кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон пойтахти Остонада порахўр амалдорлардан мусодара қилинган 35 миллион долларга стадион қурилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Меҳнат вазирлиги вақтинчалик тураржой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг