Исроил Президенти Марказий Осиёга келади
Олам
−
20 Март
7879Исроил Президенти Ицхак Герцог бир йил ичида Қозоғистонга келади. Бу бўйича бугун, 20 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Исроил Президенти Ицхак Герцог ўртасидаги телефон мулоқотида келишиб олинди.
Маълум қилинишича, суҳбат Исроил томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. Ицхак Герцог Қосим-Жомарт Тўқаевни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклаган.
Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилиб, ўзаро манфаатли икки томонлама муносабатларни бундан буён ҳам юқори даражада сақлашга тайёр эканини тасдиқлаган.
“Исроил Президенти бир йил ичида Қозоғистонга ташриф буюриши ҳақида келишувга эришилди”, дейилади хабарда.