Тошкентда ўқитувчи ўқувчига шаҳвоний шилқимлик қилди
3-саҳифа
−
07 Март 2025 9649 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Сергели туманида ўқитувчи ўқувчига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 март куни Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган 322-мактаб ўқитувчиси 10-синф ўқувчисини ҳар-хил бахоналар қилиб, хонасига чақирган. Шундан сўнг, ўқитувчи эшикни қулфлаб, ўқувчига қарата “кел бир қучоқлай” деган.
Суд мажлисида судланувчи бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини ва унга енгиллик беришни сўраган.
Суд қарорига кўра, ўқитувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳрида 10 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани хабар қилинганди. Орадан бироз вақт ўтгач, муаллимга нисбатан суд қарори бекор қилиниши учун прокурор протести киритилганди.
Live
Барчаси