Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Мисрда ушланди

3-саҳифа

image
АҚШда жинсий жиноят содир этган ўзбекистонлик қўлга олинди north_east

АҚШда жинсий жиноят содир этган ўзбекистонлик қўлга олинди

Халқаро қидирувда бўлган шахс Мисрда қўлга олинди ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан ўғрилик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганлик учун халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси T.X.M. Мисрда экани маълум бўлган.

Қайд этилишича, ушбу шахс Миср ҳудудида бир муддат талабалик мақомида яшириниб юрган. Жорий йил январь ойида Интерполнинг Қоҳира шаҳридаги офиси ва Миср ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида у қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бегоналарнинг автомобилини сотиб юбориб, халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинганди. Тергов маълумотларига кўра, 2024 йилнинг июнь ойида эркак Ўзбекистон ҳудудида бўлиб, унга тегишли бўлмаган иккита автомобилни сотган. Сотувдан олинган жами сумма 14 минг долларни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Миср экстрадиция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг