ДХХ қидирувдаги 53 кишини ўқотар қуроллар билан қўлга олди

3-саҳифа

image

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирларида 339 нафар шахсга нисбатан 269 та жиноят иши қўзғатилди, 119 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 53 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

“Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг иккинчи босқичида жами 640 та махсус тезкор тадбирлар доирасида 1401 нафар гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сақлаш, истеъмол қилишда гумон қилинган шахслар билан тезкор ва профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилди. Ўтказилган тадбирлар давомида жами 28 килограмм 857 грамм гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 9421 дона кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. 18 та ноқонуний ўқотар қурол ва 126 дона совуқ қурол аниқланди.

Шунингдек, 339 нафар шахсга нисбатан 269 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 119 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 53 нафар қидирувдаги шахс ушланди. 656 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 234 нафари расмий огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилганди. Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 93 та жиноят ишлари доирасида 94 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ гашиш героин опий ўқотар қурол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг