Хивага авиарейс бўлмагани учун сайёҳлар ортга қайтиб кетяпти – Президент
Жамият
−
07 Февраль
5103Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетяпти. Бу ҳақда бугун, 7 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Мажлисда сервисни ривожлантириш бўйича вазир ва ҳокимларда ёндашув ҳар хиллиги, биргаликда ишлаш йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.
Қайд этилишича, Хоразмга 6 миллион маҳаллий ва хорижий сайёҳ олиб келиш режа қилинган бўлса-да, Хоразмга ҳафтасига 52 та авиарейс ва 23 та поезд қатновида ташилаётган йўловчилар йилига 800 мингдан ошмаяпти. Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетяпти.
Шунингдек, етти йилда хусусий клиникалар сони 3 карра ошгани, кўп клиникалар олиб келинган бренд тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш 6 ойгача чўзилаётганидан норози бўлиб, четдан келадиган ускуналарни соддалашган тартибда рўйхатдан ўтказиш таклифини бераётгани айтилди.
Билдирилишича, жойларда тиббий лаборатория очиш учун тадбиркорлар аккредитациядан ўтишга ойлаб вақт сарфламоқда. Тўсиқлар жуда кўп. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир вилоятда 10 нафардан шундай тадбиркорлар бор. Улар 1 миллион доллардан пул тикиб, лаборатория очишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2024 йилда Америка Қўшма Штатларидан Ўзбекистонга саёҳат мақсадида 24 545 нафар турист келгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар




