Шимолий Корея ядровий тайёргарликни оширади
Олам
−
29 Январь
2367Шимолий Корея ортиб бораётган ташқи таҳдидлар фонида ядровий қарама-қаршиликка тайёрлигини ошириши керак. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ядровий материаллар ишлаб чиқариш базаси ва ядровий қурол тадқиқот марказига ташрифи чоғида сўз очди.
Унинг айтишича, ядровий ишлаб чиқаришни кучайтириш ва мамлакат ядро қалқонини мустаҳкамлашда инновацион натижаларга эришиш жуда ҳам зарур. Унинг таъкидлашича, республиканинг бу борадаги салоҳияти кун сайин кучайиб бормоқда.
“Миллий обрў-эътиборни ошириш учун турли хатарларга тайёргарлик кўриш билан бирга, миллий суверенитет, манфаатлар ва ривожланиш ҳуқуқини ишончли кафолатлай оладиган ядро қалқонини доимий равишда мустаҳкамлаш зарур”, деган давлат раҳбари.
Шунингдек, КХДР раҳбари ядро саноати ходимларини тайёрлашдаги ютуқларни қайд этган. Унинг сўзларига кўра, улар янги ҳукумат лойиҳаларида “муҳим муваффақиятларга” эришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси энг сўнгги гипертовушли баллистик ракетаси ҳар қандай ракетага қарши мудофаа тизимини ёриб ўтишга қодир эканини маълум қилганди.
LiveБарчаси