Украина Россия жанубидаги яна бир нефть омборига зарба берди (видео)
Олам
−
01 Ноябрь
6099Бугун, 1 ноябрга ўтар кечаси Украина дрони Ставрополь ўлкасининг Светлоград шаҳридаги нефть омборига ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят губернатори Владимир Владимиров маълум қилди.
Қайд этилишича, Светлоград Ставрополь ўлкасининг Петровский туманида, Ставрополдан 80 км шимоли-шарқда жойлашган. Шаҳарда “Роснефт-Ставропол” компаниясининг Светлоград нефть омбори жойлашган. Дрон объект ҳудудига қулаган, ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия томонидан эгаллаб олинган Қримдаги энг катта нефть омборига дронлар билан ҳужум уюштирган ва ундан чиққан ёнғинни бир неча кун давомида ўчириш имконсиз бўлганди. Шунингдек, Ровенки шаҳридаги ва Воронеж вилоятидаги Анна қишлоғидаги нефть омборлари ҳам ҳужумга учраган. Август ойида Украина дронлари Ростов вилоятидаги нефть омборларини ҳам нишонга олган. Июлда эса дронлар Курск, Ростов ва Волгоград вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасидаги нефть омборларига ҳужум қилган.
LiveБарчаси