Самарқанддаги савдо дўконларидан бирига ўт кетди
3-саҳифа
−
29 Октябрь
3814Бугун, 29 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида савдо дўконларидан бирида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ёнғин Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Валий маҳалласининг Ғалаба кўчасида жойлашган савдо дўконларидан бирида содир бўлган. Соат 09:04 да вилоят ФВБга хабар берилган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, воқеа жойига соат 09:11 да етиб бориб, соат 09:40 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида савдо дўконининг шифт, том қисми ва кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин чиққанди. Оқибатда кийим дўконининг 15 квадрат метр майдонда жойлашган ички қисми ёниб, зарарланганди.
LiveБарчаси