“Чорсу”даги кийим дўконида ёнғин чиқди (видео)
Жамият
−
26 Август
3434Кеча, 25 август куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Соат 20:48 да дўконда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари манзилга соат 20:53 да етиб бориб, ёнғин соат 21:06 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида кийим дўконининг ички қисми 15 квадрат метр майдонда ёнган.
“Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни ҳам “Чорсу” бозорида йирик ёнғин юзага келганди.
LiveБарчаси