Туркияда автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image

Туркияда Аксарай-Анқара автомагистралининг Ажипинар қишлоғига кириш ҳудудида автобус ағдарилиб кетди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлган, 25 киши жароҳатланган. Бу ҳақда TR haber хабар берди.

Нашрга кўра, Баликесир шаҳридан Кападокияга йўлга чиққан автобус Аксарай-Анқара автомагистралининг тахминан 40-километрида йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари, полиция ва ўт ўчирувчилар етиб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодисада 6 киши ҳалок бўлган, 25 киши жароҳат олган.

Воқеа жойига борган Аксарай вилояти ҳокими Меҳмет Али Кумбузўғли журналистларга берган интервьюсида саёҳат автобуси Баликесирдан Кападокияга кетаётганини тасдиқлаган.

“Афсуски, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 нафар фуқаромиз ҳаётдан кўз юмган. Дастлабки маълумотларга кўра, 25 нафар жароҳатланган фуқаромиз бор. Уларни Аксарай давлат шифохонасига жўнатдик. Текширув бошланди. Қисқа вақт ичида натижалар эълон қилиниб, зарур чоралар кўрилади. Аксарайимизга ҳамдардлик билдираман, ҳалок бўлганларга Аллоҳдан раҳмат тилайман”, дейди ҳоким.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрда Қоҳирани Қизил денгиз қирғоғи билан боғловчи автомагистралда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган ва 33 киши жароҳатланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия автобус Аксарай-Анқара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг