Физика бўйича Нобель мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Олам
−
08 Октябрь
4093Америкалик Жон Хопфилд ва канадалик Жефри Хинтонга “сунъий нейрон тармоқлардан фойдаланган ҳолда машинани ўрганиш асосидаги фундаментал кашфиётлар ва ихтиролари” учун физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофотига лойиқ кўрилди. Бу ҳақдаги Швеция Қироллик Фанлар академиясининг қарори Стокгольмда бугун, 8 октябрь куни Нобель қўмитаси томонидан эълон қилинди.
Ҳаммаси бўлиб, 1901 йилдан бери физика бўйича Нобель мукофоти 117 марта берилган ва 224 киши уни қўлга киритган. Мукофот миқдори 11 миллион швед кронасини (тахминан 825 минг евро) ташкил этади.
Ўтган йиллардаги физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари
2023 йилда физика бўйича Нобель мукофоти Огаё университетидан (АҚШ) Пеьр Агостини, Макс Планк институти ва Мюнхендаги Людвиг Максимилиан университети (Германия) ходими Ференц Краус ва Лунд университетидан (Швеция) Анн ЛʼЮильега берилди. Мукофот “моддадаги электронлар динамикасини ўрганиш учун аттосекундлик ёруғлик импульсларини яратувчи экспериментал усуллар” учун берилган.
Физика бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорлари америкалик Жон Клаузер, француз Ален Аспе ва австриялик Антон Цайлингердир. Улар ушбу мукофотга квант технологиясининг янги даврига асос солган экспериментал асбобларни ишлаб чиққани учун сазовор бўлган.
“Квант ҳолатларини ва уларнинг барча хоссаларини бошқариш қобилияти бизга кутилмаган потенциалга эга воситаларга кириш имконини беради”, деб тушунтирган қўмита ўз қарорини.
Физика бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти немис олими Клаус Хассельман, италиялик Жоржо Паризи ва япон-америкалик Сюкуро Манабэга берилди. Хассельман ва Манабэ “Ер иқлимини физик моделлаштириш, ўзгарувчанликни миқдорий таҳлил қилиш ва глобал исишни ишончли башорат қилиш” учун мукофотланган.
Нобель ҳафталиги давом этмоқда
Бир кун аввал физиология ва тиббиёт йўналиши бўйича совриндорлар номи эълон қилингани билан Нобель ҳафталиги очилди. Мукофот Виктор Амброс ва Гари Равкунга микро РНКларни кашф этгани учун берилди.
9 октябрь куни кимё, 10 октябрда эса адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари номи эълон қилинади. 11 октябрь куни Ослода Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати, 14 октябрда эса Швеция банки томонидан 1968 йилда таъсис этилган иқтисод бўйича Альфред Нобель мукофоти лауреати номи эълон қилинади.
Мукофотлар 1901 йилдан бери берилиб келинмоқда
Беш хил Нобель мукофоти (физиология ва тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ва тинчлик мукофоти) динамит ихтирочиси Альфред Нобелнинг иродаси билан таъсис этилган ва 1901 йилдан бери берилиб келинмоқда. 1969 йилдан бошлаб, Швеция банки ташаббуси билан Иқтисодиёт фанлари бўйича Нобель мукофоти норасмий равишда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти деб ҳам аталади. Тинчлик учун Нобель мукофоти Норвегия пойтахти Ослода, қолганлари Швеция пойтахти Стокгольмда топширилади.
LiveБарчаси