Роналдунинг интернетдаги обуначилари сони 1 миллиардга етди
Спорт
−
13 Сентябрь
7504“Ал-Наср”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 1 миллиардга етди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
У тарихда биринчи бўлиб мазкур натижага эришган шахсга айланди.
“Биз тарих яратдик – 1 миллиард обуначи! Бу шунчаки рақам эмас – бу бизнинг умумий иштиёқимиз, ҳаракат ҳамда ўйинга ва ундан ташқарида бўлиб ўтган воқеликларга муҳаббатимиздан далолат беради. Мадейра кўчаларидан тортиб, дунёдаги энг катта саҳналаргача мен ҳар доим оилам ва сиз учун ўйнаганман ва ҳозир биз 1 миллиардга етдик. Менга ишонганингиз, қўллаб-қувватлаганингиз ва ҳаётимнинг бир қисми бўлганингиз учун ташаккур. Энг яхшиси ҳали олдинда, биз биргаликда ғалаба қозонамиз ва тарих ёзамиз”, дейди Роналду.
Қайд этиш жоиз, август ойида 39 ёшли футболчи YouTube'да ўз саҳифасини очганини эълон қилди. Роналдунинг мазкур платформадаги обуначилар сони рекорд даражада кўпайди. Ҳозирги вақтда Криштианунинг Youtube'даги обуначилари сони 60 миллиондан ошди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь