Тошкентда 4 нафар эгизак туғилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 7 август куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 23 ёшли аёл 4 нафар эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз чақалоқ дунёга келди.

Келтирилишича, гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 4 эгизак – 2 нафар ўғил ва 2 қиз дунёга келгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти эгизак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made