Фаррух Зокиров Озарбайжон халқ артисти бўлди
Маданият-санъат
−
22 Июль
10559Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Фаррух Зокировга “Халқ артисти” фахрий унвонини бериш тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Озарбайжон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришдаги хизматлари учун Фаррух Каримович Зокировга “Халқ артисти” фахрий унвони берилган.
Маълумот учун, 78 ёшли Фаррух Зокиров бир вақтнинг ўзида 7 та – Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ингушетия, Татаристон ва Бошқирдистоннинг халқ артисти ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Насиба Абдуллаевага ҳам Озарбайжон халқ артисти унвони берилган эди. Озарбайжон хонандаси Гулянақ Маммадова эса Ўзбекистон халқ артисти бўлганди.
LiveБарчаси