Насиба Абдуллаева Озарбайжон “Халқ артисти” унвони билан тақдирланди

Маданият-санъат

image
Илҳом Алиев Абдуҳошим Исмоиловни мукофотлади north_east

Илҳом Алиев Абдуҳошим Исмоиловни мукофотлади

Бугун, 30 август куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ўзбекистонлик Насиба Абдуллаевага “Халқ артисти” фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Президент сайтида хабар қилинган.

“Озарбайжон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришдаги хизматлари учун Насиба Меликовна Абдуллаева “Халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирлансин”, дейилади хабарда

Маълумот ўрнида, бугун Ўзбекистон Президентининг “Озарбайжон Республикасининг бир гуруҳ фуқароларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга кўра, Маммадова Гулянақ Закир қизига “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди. Шунингдек, яна уч киши “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг