Вашингтонда НАТО саммитига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди
Олам
−
07 Июль
5854АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида 2024 йилнинг 9-11 июль кунлари ўтказилиши керак бўлган НАТО саммитига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Peoples Dispatch” хабар берди.
Унга кўра, “No to NATO” фаоллар уюшмаси томонидан ташкил қилинган ушбу намойиш иштирокчилари альянсни тўлиқ бекор қилиш ва дунё мамлакатларидаги АҚШ ҳарбий базаларини ёпишни талаб қилган. Улар ресурсларни милитаризмдан узоқлаштириб, иқтисодий, уй-жой, соғлиқни сақлаш, таълим ва иқлим ташаббусларига ажратишни талаб қилган.
Намойишчилар Капитолий тепалиги ёнида жойлашган Пресвитериан черковида тўпланди. Черков залида альянсга аъзоликдан воз кечишга чақирувчи плакатлар ва “НАТОга йўқ, тинчликка ҳа” деган иборалар осилган. Тадбирда урушга қарши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқди.
“НАТОнинг 75-саммити Россиянинг АҚШ-НАТО ҳарбий кучларининг кучайиши ва альянснинг ҳудудий кенгайишига қарши тажовузкорлик стратегияси даврида бўлиб ўтмоқда”, деган сўзга чиққанлардан бири.
Йенс Столтенберг аввалроқ айтганидек, июль ойидаги НАТО саммитининг асосий мавзуси Украина учун қурол-яроғ етказиб бериш ва ҳарбий тайёргарлик бўлади. Альянс Бош котибининг сўзларига кўра, саммитда Украина Қуролли кучларига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ расмийларидан бири ҳарбий иттифоқнинг 75 йиллигини нишонлаш учун мўлжалланган бу галги НАТО саммитида Украина ҳаво мудофааси бўйича “хушхабар” олишини айтганди.
LiveБарчаси