Конго BRICS’га қўшилмоқчи
Олам
−
28 Июнь
3160Конго Республикаси BRICS таркибига қўшилиш ва бу борадаги алоқаларни ривожлантиришга қизиқмоқда. Бу ҳақда Конго раҳбари Дени Сассу-Нгессо РИА Новости’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Шундай мақсадимиз бор. BRICS’га аллақачон қатор давлатлар қўшилди. Шахсан ўзим BRICS+ формати ҳақида ҳам эшитдим. Агар шундай имкон бўлса, Конго бунга доимо хайрихоҳ бўлади”, дейди Президент Сассу-Нгессо интервьюда.
Конго Президенти 25 июнь куни расмий ташриф билан Россияга келганди. Сассу-Нгессо Россия билан алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш нияти борлигини ҳам маълум қилди. Россия Президенти Владимир Путин Дени Сассу-Нгессони “Шон-шараф” ордени билан тақдирлади.
Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳозиргача BRICS’га аъзо бўлиш учун 30 дан ортиқ аризалар келиб тушганини маълум қилди. У яқинда Таиланд ва Малайзия ҳам ўз аризаларини юборганини қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ BRICS таркибига Туркия ҳам қўшилмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавлуда Сатиева
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь