Эрон президентлигига номзодлардан бири сайлов пойгасидан чиқди
Олам
−
27 Июнь
5925Эртага, 28 июнь куни Эронда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президентлик сайловига ўз номзодини қўйган Амир-Ҳусайн Қозизода Ҳошимий сайловларда иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Собиқ қонунчи ва 53 ёшли амалдаги вице-президент инқилобий кучлар ҳамжиҳатлигини сақлаб қолишга ёрдам бериш ва Инқилоб кучлари консенсуси Олий Кенгаши ҳамда айрим олимлар ва ватанпарварларнинг ёзма илтимосига жавобан сайловни тарк этганини билдирган.
Амир-Ҳусайн Қозизода Ҳошимий марҳум президент Иброҳим Раисийнинг вице-президентларидан бири ҳамда Шаҳидлар ва фахрийлар ишлари жамғармаси раҳбари бўлиб ишлаган. У 2021 йилги президентлик сайловларида иштирок этиб, 1 миллиондан кам овоз билан охирги ўринни эгаллаганди. Эронда муддатидан олдин сайловлар президент Иброҳим Раисий 19 май куни авиаҳалокатда вафот этганидан сўнг тайинланган.
Номзодларни рўйхатга олиш 30 май – 3 июнь кунлари бўлиб ўтди. Номзодларнинг якуний рўйхати 11 июнь куни эълон қилинди. Сайловолди ташвиқоти икки ҳафта давомида – 12 июндан 26 июнгача давом этди.
Маълумот учун, сайловга бир кун қолганида “жимлик куни” эълон қилинади, бу вақтда сайловолди ташвиқоти олиб бориш тақиқланади. Президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Иккинчи тур, агар зарурат туғилса, 5 июль куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон собиқ президенти Аҳмадинажод сайловда қатнашишини маълум қилганди. Шунингдек, мамлакат президентлигига номзод сифатида биринчи аёл рўйхатдан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ уларнинг иккаласи ҳам номзодларнинг якуний рўйхатига киритилмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь