Шимолий Корея томонидан учирилган ахлат шарлари Сеулга етиб борди

Олам

image

Шимолий Корея кетма-кет иккинчи кун ахлат билан тўлдирилган шарларни Жанубий Корея томон учирди. Бу ҳақда Сеул мэрияси хабар берди.

“Шимолий Корея чиқинди шарлари Сеул ҳаво ҳудудига киргани тасдиқланди”, дейилади пойтахт мэриясининг огоҳлантиришида.

Бунгача Кхёнги провинцияси шимолида КХДР томонидан учирилган ҳаво шарлари топилгани ҳақида хабар келган.

Жанубий Корея томони маълумотларига кўра, Пхеньян тунда 350 га яқин ҳаво шарини учирган.

Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Жанубий Корея Шимолий Корея билан чегарада ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали тарғиботни қайтадан йўлга қўйилаётганини маълум қилганди. Сеул расмийлари бу қарорни Шимолий Кореянинг давом этаётган “ахлат ҳужумлари”га жавоб деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея Сеул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made