Жанубий Корея чегарада КХДРга қарши ташвиқотни қайта бошлади
Олам
−
10 Июнь
4918Жанубий Корея КХДР томонидан амалга оширилган чиқинди ҳужумларига жавобан чегара ҳудудларида овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга қарши ташвиқотни қайтадан бошлади. Бу ҳақда “Аssociated Press” хабар берди.
Қайд этилишича, ташвиқот кўрсатувларининг қайта тикланишига жавобан ҳарбий қадамлар ташланиши мумкин. Чунки икки томон ўртасида кескинлик кучаймоқда ва Шимолий Кореянинг ядровий амбициялари бўйича музокаралар боши берк кўчада қолмоқда.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, КХДР Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чжон Жанубий Корея “жуда хавфли вазиятга дебоча” яратганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея Шимолий Корея ташвиқотни давом эттирса ва фаолларнинг Шимолий Кореяга қарши ташвиқот варақаларини чегарадан ноқонуний олиб ўтишини тўхтатмаса, Шимолий Кореядан “янги жавоб”ни кўради.
“Мен Сеулни ўзининг хавфли фаолиятини зудлик билан тўхтатиши ҳақида қаттиқ огоҳлантираман. Бу қарама-қаршилик инқирозини янада кучайтиради”, дейди Ким Ё Чжон.
Сеул биринчи марта 2004 йилда Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларига қарши бўлган янгиликлар ва бошқа дастурларни эфирга узатишни синаб кўрди. Чегарадаги овоз кучайтиргичлар охирги марта 2016 йилда, Пхеньян навбатдаги ядро синовларини ўтказганида ёқилган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши ҳукуматга Шимолий Корея билан ҳарбий келишувни “икки Корея” ўртасида ўзаро ишонч тикланмагунча тўхтатиб туришни таклиф қилган эди.
LiveБарчаси