Сеул Шимолий Корея билан ҳарбий келишувни музлатмоқчи
Олам
−
03 Июнь
4272Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши ҳукуматга Шимолий Корея билан ҳарбий келишувни “икки Корея” ўртасида ўзаро ишонч тикланмагунча тўхтатиб туришни таклиф қилди. Бу ҳақда кенгаш раҳбари Чанг Хо Жин Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.
“Жанубий Корея Шимолий Корея билан ҳарбий келишувни бутунлай тўхтатади. Миллий хавфсизлик кенгаши 2018 йилда “Кореялараро қурол-яроғларни қисқартириш тўғрисидаги пакт”ни Шимолий Кореянинг Жанубий Кореяга кўп миқдорда ахлат шарларини жўнатганига жавобан ўзаро ишонч тикланмагунча тўхтатиб туришга қарор қилди”, деб хабар берди маҳаллий “Yonhap” агентлиги.
МХК йиғилиши якунида эълон қилинган пресс-релизда таклиф Вазирлар Маҳкамасига киритилгани маълум қилинди.
Маълумот учун, 2018 йил 19 сентабрдаги Кореялараро келишув ҳарбий соҳада давлатлар ўртасидаги кескинликни камайтириш чораларини кўришни назарда тутади. 2023 йилнинг ноябрида Сеул Пхеньян разведка сунъий йўлдошини учиргани сабабли ушбу келишувнинг баъзи бандлари тўхтатилганини эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, икки кун муқаддам Шимолий Корея Жанубий Кореяга бир ҳафта ичида иккинчи маротаба ахлат шарларини учирганди.
LiveБарчаси