КХДР Жанубий Кореяга яна ахлат шарларини юборди
Олам
−
01 Июнь
9810Шимолий Корея Жанубий Кореяга яна ахлат шарларини учирди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Корея Республикаси ҳарбийлари фуқаролардан ушбу номаълум объектларга яқинлашмасликни ва улар топилгани ҳақида расмийларга хабар беришни сўради.
Турли оммавий ахборот воситаларида Сеул яқинида осмонда номаълум нарсалар топилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Улар КХДРдан келган варақалар экани тахмин қилинмоқда. Ҳарбийлар ушбу вазиятга нисбатан чора кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан уч кун муқаддам тунда Шимолий Корея 150 дан ортиқ шарларни чегара орқали Жанубий Кореяга юборганди. Уларнинг ичида турли хил чиқиндилар – пластик бутилкалар, батареялар, пойабзал қисмлари ва ҳатто гўнг ҳам бор эди.
LiveБарчаси