“Крокус”даги терактга алоқадор яна бир тожикистонлик ушланди 

Олам

image

Москва вилоятидаги “Крокус” концерт залида содир бўлган теракт ишига алоқадор яна бир шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига яқин манбасига таяниб, РБК хабар берди.

Ҳудудий полиция бўлимидаги манбани тасдиқлашича, 2003 йилда Тожикистоннинг Парҳор шаҳрида туғилган Жумахон Бегижонович Қурбонов қўлга олинган. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси (одамнинг қасддан ўлимига олиб келадиган террорчилик ҳаракатини содир этиш) 3-қисми билан айбланмоқда.

Маълумот учун, 22 март куни Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл”нинг концерт залида бир гуруҳ қуролланган шахслар отишма бошлаган, кейин эса ўт қўйган. ИШИДнинг "Вилоят Хуросон" номли ячейкаси ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Россия расмийлари теракт ортида Украина турганини даъво қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, терактдан сўнг тўрт нафар асосий гумонланувчини 22 майга қадар қамоқда сақлаш ҳақида суд қарори чиққанди. Кейинчалик Диловар ва Аминхон Исломовлар ҳамда уларнинг отаси Исроил Исломов 25 март куни, терактдан уч кун ўтиб ҳибсга олинган эди. Терговчиларнинг айтишича, Исломовлар дастлаб қўлга олинган 4 нафар гумонланувчига машина ва уй-жой билан ёрдам берган. Кейинчалик теракт иштирокчиларига квартирани ижарага берганликда айбланаётган Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Алишер Қосимов ҳам ҳибсга олинди. Апрель ойи бошида Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Москва, Екатеринбург ва Омск шаҳарларида “Крокус Сити Ҳолл”даги терактга алоқадорликда гумон қилинган яна уч нафар шахсни қўлга олди


Мақола муаллифи

Теглар

Москва теракт Крокус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made