Путин 15 ёшли Ислом Халиловни медаль билан тақдирлади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Москва яқинидаги “Крокус”да содир этилган теракт пайтида одамларни қутқаргани учун асли Қирғизистондан бўлган оила фарзанди 15 ёшли Ислом Халиловни мукофотлади. Фармон ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Қайд этилишича, ўзининг жасорати билан эътиборга тушган Ислом ва яна икки нафар ўсмир “Хавф остидагиларни қутқаргани учун” медали билан тақдирланган. 

“Экстремал шароитларда одамларни қутқаришдаги жасорати ва қатъий ҳаракатлари учун Красногорск мактаб ўқувчилари – Артем Донсков ва Ислом Халилов, шунингдек, коллеж талабаси Никита Иванов мукофотлансин”, дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, 15 ёшли мактаб ўқувчиси, “Крокус Сити Ҳолл”да гардеробчи бўлиб ишлаган Ислом Халилов хизматчиларнинг хоналари орқали чиқиш йўлини кўрсатиб, юздан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия теракт Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made