Путин 15 ёшли Ислом Халиловни медаль билан тақдирлади
Олам
−
02 Май 2024 18798 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин Москва яқинидаги “Крокус”да содир этилган теракт пайтида одамларни қутқаргани учун асли Қирғизистондан бўлган оила фарзанди 15 ёшли Ислом Халиловни мукофотлади. Фармон ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Қайд этилишича, ўзининг жасорати билан эътиборга тушган Ислом ва яна икки нафар ўсмир “Хавф остидагиларни қутқаргани учун” медали билан тақдирланган.
“Экстремал шароитларда одамларни қутқаришдаги жасорати ва қатъий ҳаракатлари учун Красногорск мактаб ўқувчилари – Артем Донсков ва Ислом Халилов, шунингдек, коллеж талабаси Никита Иванов мукофотлансин”, дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, 15 ёшли мактаб ўқувчиси, “Крокус Сити Ҳолл”да гардеробчи бўлиб ишлаган Ислом Халилов хизматчиларнинг хоналари орқали чиқиш йўлини кўрсатиб, юздан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025