Янгиланган WBC рейтингида ўзбек боксчилари нечанчи ўринни банд этди?

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс уюшмасининг (WBC) янгиланган рейтинги эълон қилинди. Янгиланган рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди.

Рейтингга кўра, ҳаваскор бокда Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолиб, 12-ўринда қолди. Шаҳрам Ғиёсов ва Олимжон Назаров ўтган ойдаги рейтингларини бир поғонага яхшилаб, 11 ва 31-ўринларга жойлашди.

Яқиндагина профбоксдаги навбатдаги ғалабасига эришган Бектемир Мелиқўзиев ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) камарини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов жадвалда бир поғонага пастлашди.

Рейтинг:

  • Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган 12-ўрин;
  • Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 14-ўрин;
  • Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 11-ўрин; Жаҳонгир Расулов 33-ўрин;
  • Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўрин; Миразизбек Мирзахалилов 27-ўрин;
  • Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 31-ўрин;
  • Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов 6-ўрин.

Мақола муаллифи

Теглар

бокс Баҳодир Жалолов WBC

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг