“Энди менинг навбатим”. Энди Руис Жошуа билан яна жанг қилмоқчи
Спорт
−
02 Май
4379Мексикалик оғир вазнли боксчи Энди Руис британиялик Энтони Жошуага қарши учинчи жанг ўтказишни хоҳламоқда. Бу ҳақда унинг ўзи ОАВга берган интервьюсида айтди.
“У менга имконият берди, мен унга қайтариб бердим, бизда яна бир имконият бор. Менимча, бу яхши. Жошуа ўз ишини қиляпти, лекин энди навбат менга”, дейди Руис.
Руис ва Жошуа ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳисоб ҳозирча 1:1. 2019 йилда Руис ўта кутилмаганда WBA, WBA ва IBF йўналишлари бўйича ўша пайтдаги жаҳон чемпиони Жошуани техник нокаут билан мағлуб этганди.
Қайд этиш жоиз, Руис навбатдаги жангини ўзбекистонлик Исроил Мадримов америкалик Теренс Кроуфорд билан жанг қиладиган оқшомда Жаллер Миллерга қарши ўтказади. Жанг 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Жошуа охирги жангни 8 март куни Франсис Нганнуга қарши ўтказиб, 2-раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди. Британиялик чарм қўлқоп устаси келгуси жангини Деонтей Уайлдер ва Жилей Чжан, шунингдек, Филип Хргович ҳамда Даниель Дюбуа ўртасидаги тўқнашувлар ғолибларига қарши ўтказиши кутилмоқда.
LiveБарчаси