Исроил эртами-кечми топ боксчи билан жанг қиларди – Баҳодир Жалолов

Спорт

image

Шу йилнинг 3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Турнирнинг марказий жангида ўзбекистонлик Исроил Мадримов америкалик енгилмас Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.

Ушбу жангда ўртага Мадримовга тегишли Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBA) чемпионлик камари ҳамда биринчи ўрта вазнда вакант, яъни эгасиз бўлиб турган вақтинчалик Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) камари қўйилади.

Ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасидаги боксчи, Исроил Мадримовнинг яқин дўсти Баҳодир Жалолов мазкур тўқнашув ҳақида QALAMPIR.UZ'га ўз фикрларини билдирди.

“Кроуфорд жуда кучли боксчи. Биз унинг жангларини кўриб улғайганмиз. Исроил Мадримов эса ақлли ва тартибли спортчи. Жанг Исроилнинг вазнида бўлиб ўтади. Кроуфорд мазкур жанг учун вазнини оширди. Ҳамма боксчига ҳам бундай имконият насиб этавермайди. Мадримов янада номдор боксчига айланиб олиш учун яхши имкониятга эга бўлди ва бундан фойдаланиши керак. Жанггача етарлича вақт бор”, дейди Жалолов.

Маълумот учун, 36 ёшли Кроуфорд шу вақтга қадар профрингда 40 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ва 31 тасида рақибларини нокаутга учратган. 29 ёшли Мадримов эса 11 та тўқнашувда иштирок этиб, 10 тасида зафар қучган. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси иштирокидаги 1 та баҳсда дуранг қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Баҳодир Жалолов Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made