Ботир Қодиров Жўраевларни нима учун судга берганини айтди

Маданият-санъат

image

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ўзининг Instagram саҳифасида Ботир Қодировга тегиштириб, ноўрин сўзларни ёзган. Шу сабабли қўшиқчи марҳум санъаткор Шерали Жўраев оиласини судга беришга мажбур бўлган. Бу ҳақда Қодировнинг продюсери Асрор Исахўжаев QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, Шоҳжаҳон Жўраев бир неча ой аввал Ботир Қодировга ишора қилиб, нотўғри сўзларни ёзган ва ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган.

"Сен бир умр халқим, ватаним деб бировларнинг ғами билан яшаган бечора отангни қабрга қўйганингни ҳазм қилолмай азобланиб, беркиниб йиғлаб юрганингда ва уни соғинганингдан кийган кийимларида қолган ҳидларини ҳидлаб, у инсон билан бир сонияга бўлса ҳам кўришиш учун бутун борлиғингни беришга тайёр турган бир пайтда ўзининг кимлиги-ю кимданлигини билмай ўзидан ҳам шубҳаланиб юрган, ҳаётини фақат пиар учун, бировларнинг эътиборини маддоҳлик қилиб, сохталик билан қозониш учун ва энг асосийси бир пайтлар (кимлиги аниқ бўлгач, маълум бир вақтгача) нон бериб мардлик қилган, сени қабр ичида ётган отангни омма олдида обрўсизлантириб – "Номард" деб  катта гапирган "шоқоллар" яна отангни қўшиғини айтиб, ўйнаб юрсалар-у, буни кўриб тафаккур қилмай, оғзини очиб ўтирган ўз элингдан ҳайрон-у лол бўлар экансан афсус", деган Шоҳжаҳон Жўраев.

Қўшиқчи кейинчалик ўчириб юборилган бу постини отаси Шерали Жўраевнинг "Мухлис бевафодур", деган сўзлари билан якунлаган.

Шундан сўнг, февраль ойи бошларида Ботир Қодиров онасининг шаъни, ор-номусини  ва ўзининг қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида, оталик фактини белгилаш учун даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида оталикни белгилаш бўйича Ботир Қодировнинг даъво аризаси асосида суд мажлиси бўлиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерали Жўраев Ботир Қодиров Шоҳжаҳон Жўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг