Зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетди (видео)

Local

Reklama
0:00

Бугун, 24 июль куни эрта тонгдан Ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ҳаж сафари билан боғлиқ ташкилий ишлар йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Масалан, илгари ҳожиларимиз икки юлдузли меҳмонхоналарда туришган бўлишса, бу йили Мадина шаҳридаги 5 юлдузли “Пуллман замзам” меҳмонхонаси, Макка шаҳридаги 4 юлдузли “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонаси ижарага олинди.

Зиёратчилар шу йилнинг 24 июль — 3 август кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатиладилар ва шу йўналишлар бўйича 17 август — 1 сентябрь кунлари мамлакатга қайтиб келадилар.

Зиёратчиларни Саудия Арабистонида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари Ишчи гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси ҳамкорлигида ташкил этилади.


Rate Count

30

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends