Биринчи хонимлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Local

−

image

“Болалар фаровонлигига инвестиция” саммитининг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева саммитда иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар билан биргаликда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Зироат Мирзиёеванинг Telegram-каналида хабар берилди.

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига Зироат Мирзиёева билан биргаликда Туркия Президентининг рафиқаси Эмина Эрдўған ҳамда унинг қизи Эсра Эрдўған Албайрак, Қирғизистон Президентининг рафиқаси Ойгул Жапарова ва Ливан Президентининг рафиқаси Нимет Аун ҳам борган.

Туркия биринчи хоними Эмина Эрдўған ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ушбу зиёрат ҳақида ёзиб қолдирди.

“Самарқандда биз Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида маънавий саёҳатга отландик. Биз ўз ҳаётини ҳадис илмига бағишлаган буюк аллома хотирасини авайлаб-асраб келаётган ушбу ажойиб масканнинг тарихий ва маданий аҳамиятига бевосита гувоҳ бўлдик”, дейди Эмина Эрдўған.

Шунингдек, Туркиянинг биринчи хоними Ислом цивилизациясини бебаҳо асарлари билан бойитган ҳамда таълимоти асрлар давомида инсониятга эзгулик йўлини кўрсатиб келаётган Имом Бухорийни чуқур эҳтиром билан йод этишини ва Аллоҳдан у кишини ўз раҳматига олишини сўраб дуо қилишини ёзган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт йўлида” халқаро саммити доирасида Самарқандда “IMKON” марказининг очилиш маросими бўлиб ўтганди эди. Унда Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, шунингдек, саммитда иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends