Жиззахда зилзила содир бўлди
Local
−
26 August 2023 13681 1 minute
Бугун, 26 август куни Жиззах вилоятида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Манбага кўра, 26 август куни соат 06:55 (Гринвич бўйича соат 01:55) да Жиззах вилояти Янгиобод туманида зилзила қайд этилган. Зилзила эпимаркази Жиззах вилояти, Янгиобод туманида жойлашган. Унинг координаталари 40,09 градус, шимолий кенглик 68,09 градус шарқий узунликка эга.
Шунингдек, зилзила магнитудаси 3,6 баллга, чуқурлиги 10 километрга тенг. Ер қимирлашининг эпимаркази Тошкентдан 133 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August