Жерар Депардье жинсий тажовуз қилганини тан олди

World

−

image

Франциялик актёр Жерар Депардье икки аёлга нисбатан жинсий тажовуз қилгани учун тайинланган 18 ойлик шартли қамоқ жазоси бўйича апелляция шикоятини қайтариб олди. Кўп йиллар давомида айбловларни рад этиб келган 77 ёшли актёр суд қарорини қабул қилганини билдириб, жабрланувчилардан узр сўради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Маълумотларга кўра, 2025 йил май ойида Париж жиноий суди Депардьени 2021 йилда суратга олинган “Les Volets Verts” фильми тасвирга олиш жараёнида икки аёлга жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топиб, 18 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Актёр ушбу қарор устидан апелляция шикояти берган. Бироқ апелляция судидаги эшитувлар бошланиши кутилган бир пайтда, жорий йилнинг 16 ноябрь куни шикоятини қайтариб олган. Унинг адвокатлари бу ҳақда Париж апелляция судига маълум қилган.

Суд жараёни давомида айбловларни рад этиб келган Депардье шикоятини қайтариб олганидан кейин ёзма баёнот берди. Унда суд қарорини қабул қилишини ва қилмишлари туфайли жабр кўрган аёллардан узр сўрашини билдирган. Актёр ўзини айбдор деб топишганини тан олиб, тайинланган жазога рози эканини айтган. Узрини эса “чуқур ва самимий” деб таърифлаган.

Депардье аввал фильм суратга олиш майдончасидаги хатти-ҳаракатларини провокацион муомала ва қўпол ҳазил билан оқлашга уринганини ҳам тан олган. Унинг айтишича, энди ўз нияти бошқа одамлар етказилган зарарни ҳис қилганини ўзгартирмаслигини англаган.

Жабрланган икки аёл ҳам актёрнинг апелляция шикоятини қайтариб олганига муносабат билдирган. Суратга олиш гуруҳининг саҳна безаги бўлимида ишлаган Амели бундай узрни кўп йиллардан бери кутаётганини, бироқ Депардье уни судда шахсан билдиришини истаганини айтган. Ишга алоқадор иккинчи аёл эса бу қарорни улар учун катта ютуқ деб баҳолаган.

Депардьенинг бошқа иши бўйича ҳам қарор кутилмоқда

Актёрга нисбатан бошқа жиноий иш бўйича суд жараёни ҳам давом этмоқда. Актриса Шарлотта Арнулнинг даъвосига кўра, Депардье 2018 йилда унга нисбатан зўрлаш ва жинсий тажовуз содир этган. Актёр бу айбловларни рад этиб келмоқда.

Ушбу ишни жиноий судга юбориш ҳақидаги қарор устидан ҳам апелляция шикояти берилган. Париж апелляция суди мазкур шикоят бўйича 2026 йил 26 ноябрь куни қарор чиқариши кутилмоқда. Агар суд ишни кўриб чиқишни давом эттириш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирса, Депардье бу айбловлар бўйича ҳам суд олдида жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ британиялик актёр Рассел Брэнд зўрлаш ва жинсий тегажоғлик учун 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends