ЖЧнинг 3-кунида 2 нафар ўзбек боксчиси жанг қилади

Sport

image

Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Мундиалнинг иккинчи кунида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи саралаш жангида иштирок этди.

-86 кгда Шоҳжаҳон Абдуллаев, - 63 кг вазнда Руслан Абдуллаев ва  -80 кгда Жасурбек Йўлдошев рақибларини ишончли тарзда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

ЖЧнинг 3-кунида 2 нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилади. -71 кгда Саиджамшид Жафаров мозамбиклик Осорио Муханга билан, -60 кгда эса Мужибилло Турсунов Гамбия вакили Мэрри Кор билан тўқнаш келади. 

Жафаров иштирокидаги жанг соат 16:10 дан сўнг бошланса, Турсуновнинг баҳси 18:25 дан сўнг старт олади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends