Жапаров Ўш ҳокимини ишдан олди

World

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ва Ўш вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Ўш мэрини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда бугун, 29 ноябрь куни Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди. 

“Қирғизистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, Алмаз Мамбетов Ўш шаҳри мэри лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда. 

Ҳокимнинг ишдан бўшатилиши сабабларига аниқлик киритилмаган. 

Матбуот хизмати хабарига кўра, Жапаров бошқа фармон билан собиқ депутат Бакитбек Жетигеновни ушбу шаҳар ҳокими этиб тайинлаган. 

Ўш Қирғизистоннинг жанубий қисмида Фарғона водийси ҳудудида жойлашган. Унинг аҳолиси тахминан 300 минг киши.


Rate Count

290

Rating

3

Rate this article

Share with your friends