Жапаров Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги битимни ратификация қилди
World
−
18 July 2025 7367 2 minutes
Қирғизистонда Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги уч давлат чегарасининг туташ нуқтасига оид битимни ратификация қилинди. Бу ҳақдаги қонунни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров имзолади.
Мазкур қонун жорий йилнинг 25 июнь куни Қирғизистон Республикаси парламенти Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинган.
Ратификациянинг асосий мақсади – Қирғизистоннинг “Халқаро шартномалар тўғрисида”ги ҳамда “Жогорку Кенеш Регламенти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ тарзда ички давлат процедураларини амалга оширишдан иборат.
Битимда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги уч томонлама чегара туташ нуқтасининг аниқ белгиланиши назарда тутилган. Бу ҳужжат узоқ йиллар давом этган музокараларнинг натижаси бўлиб, минтақадаги чегара масалалари бўйича ўзаро ҳуқуқий асосни мустаҳкамлаш ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган низоларни олдини олишга қаратилган.
Шунингдек, бу битим орқали Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган яна бир муҳим қадам ташланди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 31 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хўжанддаги учрашувда давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаганди. Чегаралар туташган жой Фарғона водийсида жойлашган бўлиб, Сўғд (Тожикистон), Фарғона (Ўзбекистон) ва Боткен вилоятларини (Қирғизистон) боғлайди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September