Жалолов Абу-Дабида навбатдаги жангини ўтказди

Sport

image

Кеча, 11 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида IBA таснифига кирувчи профбокс кечаси бўлиб ўтди. Эътиборлиси, бокс кечаси доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилди.

Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳрайн вакили Данис Латиповга қарши жанг олиб борди. Тўлиқ 5 раунд давом этган тўқнашув якунида ҳакамлар қарорига мувофиқ Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Жалолов профессионал боксдаги 13-жангида ҳам муваффақиятга эришди.

Маълумот учун, Латипов устидан қозонган ғалабаси орқали ўзбек боксчиси 30 минг АҚШ доллари ишлаб топди.


Tags

Rate Count

1423

Rating

3

Rate this article

Share with your friends