Жалолиддин Машарипов Греция клубини тарк этди

Sport

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Жалолиддин Машарипов Грециянинг “Пансерраикос” клуби билан ўзаро келишувига кўра шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Машарипов “Пансерраикос”да жами 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та ассист муаллифига айланди. Маълумотларга қараганда 30 ёшли футболчи фаолиятини катта эҳтимол билан Ўзбекистонда давом эттиради.

Маълумот учун, Жалолиддин Машариповнинг “Transfermarkt”га кўра нархи 1,5 миллион еврони ташкил этади. У фаолияти давомида БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли” ва Саудиянинг “Ал-Наср” каби клубларида тўп тепган. Ҳозирда футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends