Жалолиддин Машарипов Греция клубини тарк этди
Спорт
−
01 Февраль 2024
9007Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Жалолиддин Машарипов Грециянинг “Пансерраикос” клуби билан ўзаро келишувига кўра шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Машарипов “Пансерраикос”да жами 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та ассист муаллифига айланди. Маълумотларга қараганда 30 ёшли футболчи фаолиятини катта эҳтимол билан Ўзбекистонда давом эттиради.
Маълумот учун, Жалолиддин Машариповнинг “Transfermarkt”га кўра нархи 1,5 миллион еврони ташкил этади. У фаолияти давомида БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли” ва Саудиянинг “Ал-Наср” каби клубларида тўп тепган. Ҳозирда футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь