Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ўғрилар ҳибсга олинди
World
−
18 February 2019 10778 1 minute
Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятида Давлат чегара хизмати ҳарбийлари беш кишини ҳибсга олди. Улар тилла тақинчоқлар ўғирлашда гумон қилинган.
Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, улар Жалолобод МУМида ўғрилик қилган ва Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги “Маданият – автодорожный” назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатни тарк этаётганда қўлга олинган.
“Текширув давомида уларнинг ёнидан аввал ўғирланган тилла буюмлар топилди” дейилади хабарда.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинган шахслар Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Жалолобод вилояти бўйича ходимларига топширилган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September