Зарафшон дарёсида 3 нафар бола чўкиб кетди
Crime
−
10 July 4580 1 minute
Навоий вилоятидаги Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида борган 3 нафар вояга етмаган бола чўкиб кетиб, вафот етди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 июль куни соат 13:50 да Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зарафшон дарёсининг Навоий вилояти Кармана тумани “Катта мачит” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига шу ҳудудда истиқомат қилувчи 3 нафар вояга етмаган боланинг чўмилиш мақсадида бориб, чўкиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, воқеа жойига Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, Махсус қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари, қутқарув қисмлари қутқарувчилари ҳамда тегишли хизматлар вакиллари жалб этилган.
Олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув тадбирлари натижасида бугун, 10 июль куни уч нафар бола Зарафшон дарёсининг Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан қутқарувчилар томонидан топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида 2011 йилда туғилган икки бола каналга чўкиб кетиши оқибатида вафот этганди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October