Юнусобод туманида иссиқлик таъминоти узилди

Local

image

Бугун, 23 январь куни Тошкен шаҳар Юнусобод тумани Уч қаҳрамон ва  Юнус ота кўчаларидан ўтган иссиқлик қувурларида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Натижада Юнусобод туманининг 9 та мавзеси иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилиб қолди.

“Юнусобод-7, 8, 9, 10, 12, 15, 16, 18, 19 мавзеларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Қайд этилишича, ҳозирда носозликни тезкор равишда бартараф этиш ишларига зарур маҳсус техника ва мутахассислар жалб қилинган. Умид қиламизки, иссиқлик таъминоти мазкур ҳудудларда тез орада тикланади.


Rate Count

74

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends