Юнусободдаги дарахтларга “суиқасд” бўйича жиноят иши очилди

Local

image

Тошкентнинг Юнусобод туманида дарахтлар ости бетонлаб ташлангани бўйича жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Юнусободдаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 14 декабрь куни соат тахминан 03:00 дан 07:00 га қадар бўлган вақт оралиғида Юнусобод тумани Амир Темур ва Чинобод кўчалари кесишувида жойлашган 1-уйнинг ёнидаги 1,5 сотих ер майдонидаги дарахтларнинг пастки қисмлари номаълум шахслар томонидан кесилиб, жами 10 дона “Элдор қарағайи” дарахтларига шикаст етказилган, натижада ўсимлик дунёсига 83 160 000 сўмлик зарар келтирилган.

Ҳозирда, ушбу жиноят иши юзасидан Юнусобод туман ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 февраль куни тадбиркор мазкур ер участкасидаги “Элдор қарағайи” дарахтларининг тагини бетонлатганди.


Tags

Rate Count

34

Rating

3

Rate this article

Share with your friends