Юнусободдаги авария жойидан 20 ёшли йигитнинг жасади топилди

Local

image

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида юз берган аварияда қурбон бўлган яна бир ишчининг жасади топилди ва шахси аниқланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан яна бир кишининг жасади олиб чиқилди ва у 1999 йилда туғилган Д.Абдуллаев экани аниқланди.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ, Юнусободдаги ҳалокатда дастлаб айтилганидек 2 эмас, 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

352

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends