Юнусободда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди

Crime

image

Тошкентда Lacetti русумли автомобиль маст пиёдани уриб юборди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда

Қайд этилишича, бугун, 19 август куни соат 1:30 да Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида Lacetti русумли автомобиль маст ҳолдаги йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб кетди.

ЙТҲ оқибатида 51 ёшли пиёда А.Ш. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ЙТҲ бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов жараёнлари давом этмоқда.


Tags

YTH

Rate Count

93

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends