“Юнайтед” тарихида илк бор аёл киши мураббийлар штабига қўшилади

Sport

−

image

“Манчестер Юнайтед”нинг эркаклар жамоаси мураббийлар штабига илк бор аёл мутахассис қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Manchester Evening News” хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ терма жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаётган испаниялик Сильвия Туа “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин. У АҚШ терма жамоасига 2024 йил октябрь ойида қўшилган.

Спорт фанлари бўйича докторлик даражасига эга Туа аввал Барселона университетида дарс берган. АҚШ терма жамоасидаги фаолияти давомида у бош мураббий Маурисио Почеттинонинг ўғли Себастьяно Почеттино билан ҳамкорлик қилган. Улар футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, ҳолатини яхшилаш ва жароҳатларнинг олдини олиш учун масъул бўлган.

Шунингдек, Почеттино билан бирга унинг АҚШ терма жамоасидаги собиқ ёрдамчилари Хесус Перес ва Мигель Д’Агостино, шунингдек, дарвозабонлар мураббийи Энтони Хименес ҳам Манчестерга келиши кутилмоқда.

Себастьяно Почеттино отаси билан “Тоттенхэм”даги фаолияти давридан буён бирга ишлаб келади. Туа эса мураббийлар штабига кейинроқ қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Майкл Кэррикни бош мураббийлик лавозимидан озод қилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends