Юқоричирчиқда 4 та автомобиль ва автобус тўқнашди
Crime
−
09 December 2021 8859 1 minute
Бугун, 9 декабрь куни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумот берди.
ЙТҲ соат 07:30 лардаЮқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган "Тошкент-Олмалиқ" автомобиль йўлининг 36-километрида содир бўлган. Туманли об-ҳаво шароитида, йўлнинг кўриниш масофаси камлиги сабабли бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланиб келаётган Damas, Nexia, Spark, Nexia-3 ва Isuzu русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳодиса жойида суриштирув олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Live
All