Европа клублари уюшмаси UEFA устидан шикоят қилди

Sport

−

image

Европа клублари уюшмаси (UEC) Европа клублари ассоциацияси (EFC) ва UEFA ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми юзасидан Европа комиссиясига расмий шикоят билан мурожаат қилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

2033 йил июль ойигача амал қиладиган келишувга кўра, EFC Европа клублари манфаатларини ифодаловчи ягона ташкилот сифатида белгиланган.

Уч йил аввал ташкил этилган UEC 25 та миллий ассоциацияга мансуб 138 та клубни бирлаштиради. Ташкилот фикрича, EFC ва UEFA ўртасидаги келишув йирик клубларга бошқа жамоалар тақдирига, жумладан, уларнинг Чемпионлар лигаси ва Европа лигасига йўлланма олиш имкониятларига ноқонуний таъсир кўрсатиш имконини бермоқда.

Шикоятда мазкур меморандум Европа Иттифоқи шартномасининг рақобатга зид келишувлар ва устун мавқени суиистеъмол қилишни тақиқловчи 101 ва 102-моддаларини бузиши таъкидланган.

Амалдаги қоидаларга кўра, ҳеч бир клуб Европа футбол конфедерацияси ва UEFA рухсатисиз бошқа трансчегаравий ассоциацияга қўшила олмайди.

Шунингдек, UEC маълумотига кўра, ташкилотга аъзо 59 та клуб эҳтимолий босимдан хавотирланиб, ўз аъзолигини ошкор қилмасликни сўраган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends