“Ётоқхона машмашаси” бошланди. Кимлар имтиёзлилар қаторида?

Local

−

image

Ўзбекистонда айрим тоифадаги Олий таълим муассасалари талабалари устуворлик асосида ётоқхонага жойлаша олади. Бу кеча, 14 август куни республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган.

Қарорга кўра, қуйидагилар талабалар турар жойларига биринчилардан бўлиб қабул қилинади:

  • “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиганлар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар;
  • бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
  • халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларининг ғолиблари;
  • “Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлганлар;
  • олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритганлар;
  • талабалар ётоқхонасида кенгаш раиси, қават сардори бўлган талабалар имтиёзлилар сирасига киради.

Аввалроқ 2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари, 2024/2025 ўқув йилидан эса барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилиши ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends